20 Сентябр 2022 йил 1620

Фирибгарликда гумон қилинган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бектемир тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг май ойида 41 ёшли Ринат Н. ўзининг таниши, 40 ёшли Толибжон A.дан 861.000.000 сўмлик 42 тонна пистани пулини бўлиб-бўлиб тўлаб беришга ваъда қилган. Орадан вақт ўтиб, Ринат Толибжонга 656.000.000 сўм пулларини қайтариб берган, аммо қолган 205.000.000 сўмни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Барча янгиликлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: