26 Сентябр 2024 йил 1467

Фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан фирибгарларнинг алдовларига ишониб қолмасликни, оғзаки келишувларни нотариал тасдиқламасдан туриб пул ўтказишга шошилмаслик кераклиги тўғрисида кўп бора огоҳлантирилади. Лекин шунга қарамай, айрим фуқаролар қуруқ ваъдаларга ишониб, охир-оқибат фирибгарлар қурбонига айланишмоқда.

Масалан, Яшнобод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, 2023 йил 6 октябрь куни 32 ёшли Мирвали Н. 42 ёшли Зухритдин Н.нинг ишончига кириб, унга “Range Rover Autobiography" русумли автомобильни олиб беришини ваъда қилиб, 255 минг АҚШ доллари пулларни олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳурматли фуқаролар! автомобилларни сотиб олиш ёки сотишда фирибгарлик тузоғидан эҳтиёт бўлинг! Олди-сотди шартномаларини фақат нотариал тартибда расмийлаштиринг.

Барча янгиликлар

Text to speech