11 Сентябр 2024 йил 805

Фирибгарлик билан шуғулланиб келган ушбу шахслардан жабр кўрган бўлсангиз Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилинг

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида аниқланишича,

- 1989 йилда туғилган Роминов Сардор Фарходович,

- 1990 йилда туғилган Юлдашев Бахтиёр Хабибулла ўғли,

- 1993 йилда туғилган Хусаинов Тимур Рустамович

бир қатор жиноятлар содир этганликда гумон қилинмоқда.

Жумладан, ушбу шахслар фуқароларга фоиз эвазига пул бериб, қарз олган шахснинг номида бўлган турар-жой ва бошқа кўчмас мулкларини гаров эвазига ўзининг номига расмийлаштириб олган. Фуқаролар белгиланган муддатда қарз ва фоизларини бермаган тақдирда уй-жойдан оиласи билан чиқариб юбориш ва мулкини тортиб олиш билан шуғулланиб келган. Ваҳоланки, гаровга қўйилган мулк миқдори фоиз эвазига берилган пул маблағидан 3-4 баробар кўп бўлган. Шунингдек, фуқаро билан қарз ёки олди-сотди шартномаси тузилганидан сўнг келишилган суммадан кам миқдорда пул берганлар. Мисол учун, фуқаро улардан 100.000 АҚШ долларини фоиз эвазига сўраса, олди-сотди ёки қарз шартномаси расмийлаштириб бўлганидан сўнг 65.000-70.000 АҚШ доллари атрофида пулларни бериб, қолган пулларни маклерлик хизмати, бошқа харажатлар учун олиб қолганлиги ҳақида айтади, кейинчалик фоиз тўловларни камайтириб бериши ҳамда тўловлар кечикса безовта қилмаслиги ҳақида айтиб алдаган.

Тергов жараёнида 1989 йилда туғилган Роминов Сардор Фарходович, 1990 йилда туғилган Юлдашев Бахтиёр Хабибулла ўғли ва 1993 йилда туғилган Хусаинов Тимур Рустамовичлар жиноят содир этганликда гумонланиб ушланган. Уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Ҳурматли фуқаролар агар Сиз ушбу шахслардан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича бирор маълумотга эга бўлсангиз Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-40-97 ёки 102 рақамларига ёхуд 90-976-28-21 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Барча янгиликлар

Text to speech