ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Туманларда “Миграция профилактикаси ойлиги” давом эттирилмоқда

Пойтахтимизда “Миграция профилактикаси ойлиги” доирасида профилактик тадбирлар давом этмоқда. Ойлик доирасида Олмазор тумани ИИО ФМБ бошлиғи, полковник Иброҳим Хасанов туманда жойлашган “Қичқириқ” маҳалласида бўлиб, тадбирга жалб этилган ходимлар иштирокида йўриқнома ўтказиб, ойликнинг мазмун-моҳияти, тадбирдан кўзланган мақсад, ходимларнинг олдига қўйилган вазифалари билан таништирди. Ушбу маҳаллада бир ярим мингга яқин хонадонлар мавжуд бўлиб, беш ярим мингга яқин турли миллат вакилларидан иборат аҳоли тинч-осойишта истиқомат қилиб келмоқда. Узоқ вақт давомида чет давлатларда яшаб, меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг муаммоларини ижобий ҳал қилиш ва соғлом ҳаётга қайтариш, улар билан ижтимоий профилактик тадбирларни амалга ошириш мақсадида маҳалла ҳудудида рўйхатдан ўтмай яшаб келаётган шахслар рўйхатга қўйилди. Улар билан суҳбатларда доимий иш билан банд бўлмаганларни иш билан таъминлаш чоралари кўрилди. Узоқ муддатга Республика ҳудудидан чиқиб кетган 175 нафар фуқаронинг яқинлари билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Ўттизга яқин профилактик ҳисобда турувчи фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг муаммолари тингланди. Уч нафар жанжалкаш оилалар билан маҳалла “еттилиги” индивидуал тартибда ишланди. Маҳалла аҳли билан ўтказилган тушунтириш ишларида маҳалла тинчлиги ва осойишталигини сақлашда, жиноятчиликни олдини олишда огоҳликни ошириш, маҳаллага бегона шахслар келганида ёки ноқонуний яшаб келаётганлар ҳақида маҳалла профилактика инспекторларига ўз вақтида хабар бериш лозимлиги таъкидланди. Бу каби тадбирлар пойтахтимизнинг барча туманларида давом эттирилмоқда.

15 Январ 2026 йил

1640

Чилонзор туманидаги "Бунёдкор" спорт мажмуаси автотураргоҳи майдонида Профилактика куни муносабати билан штаб йиғилиши ўтказилди

Йиғилишда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, туман прокурори, туман ИИОФМБ бошлиғи, ҳокимлик мутасаддилари, тумандаги ташкилотлар масъуллари ва МФЙлар еттиликлари, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари мутасаддилари иштирок этди. Штаб йиғилиши кун тартибида Профилактики куни тадбирлари, Президентимизнинг 1-сонли қарори ижроси, қиш мавсуми доирасида амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг натижадорлиги тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди. Туман ҳокими ва туман прокурори айни йўналишда олиб борилаётган ишлар ва амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида йиғилганларга маълумотлар тақдим қилди ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича барча масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

15 Январ 2026 йил

3508

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ КУНИ ДОИРАСИДА ЙЎРИҚНОМАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

2025-йил 17-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант А.А. Ташпулатов ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, полковник Р.И. Султанходжаев томонидан берилган топшириқларга мувофиқ, 2026-йил 15-январ куни Учтепа туманида пайшанба куни — “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан кенг қамровли профилактик тадбирлар ташкил этилди. Мазкур тадбирлар доирасида туманнинг маҳаллалари, бозор ва савдо мажмуаларида хизмат олиб бораётган ходимлар учун Учтепа тумани ИИО ФМБ бошлиғи, подполковник А.А. Бахрамов ҳамда унинг ўринбосарлари томонидан йўриқномалар ўтказилди. Йўриқномаларда туманда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, очилмаган жиноятларни фош этиш бўйича самарали ишларни кучайтириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар билан ишлашда масъулият ва ҳушёрликни янада ошириш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Мазкур тадбирлар ҳудудда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган изчил ишларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади. © Учтепа тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати/Расмий канали

15 Январ 2026 йил

3527

Мирзо Улуғбек туманида Президентимиз қарорлари ўрганилмоқда

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туман ҳокими, туман прокурори, ИИО ФМБ бошлиғи, Ички ишлар вазирлиги Академияси вакиллари, маҳалла раислари бошчилигида маҳалла “еттилиги” ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 5 январида “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “2026 йилда республика маҳаллаларида жиноятчиликнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини янада ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлари мазмун-моҳиятини чуқур ўрганиш, ижросини самарали таъминлаш масалаларига қаратилди. Мирзо Улуғбек туманида 70 та маҳалла мавжуд бўлиб, 2025 йил якунига кўра 5 таси “қизил”, 48 таси “сариқ” ва 17 таси “яшил” тоифаларда қолган. Ушбу маҳаллаларда криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган омилларни аниқлаш, уларни бартараф этиш чораларини кўриш, ижтимоий профилактикани амалга оширувчи субъектлар томонидан амалга оширилаётган ишларни доимий назоратини олиб бориш, оила-турмуш доирасидаги, аёллар ва ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва бартараф этишга қаратилган манзилли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш масалалари эътибор марказида бўлди. Кўрсаткичлари салбий бўлган маҳаллалар туман ҳокимлиги, прокурори, ИИО ФМБ бошлиғи, ўринбосарлари ҳамда соҳавий хизматлар раҳбарларига бириктирилди. Шунингдек, тумандаги “қизил” ҳамда “сариқ” тоифадаги маҳаллаларда бу борадаги ишларни кучайтириш, тоифаларини ижобий томонга ўзгартириш қаторида “яшил” тоифадаги маҳаллалар мақомини барқарор ушлаб туриш бўйича зарур топшириқ ва комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш белгилаб олинди.

14 Январ 2026 йил

3520

Интерактив хизматлар

Text to speech