Жорий йилнинг 14 октябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув хизмати ходимлари бошқа ҳуқуқуни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари билан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказиш давомида 24 ёшли Мурод А.нинг уйидан мачете, ўзини ҳимоя қилиш аэрозолли “Добрыня” тўппончаси, носоз ҳолатдаги трамватик тўппонча, шовқинни пасайтирадиган мосламали ПБ-9 жанговар тўппончаси, 11 та резина ўқлари, 4 та (9мм) жанговар ўқларни топишди. Барча қурол ва аслаҳалар ашёвий далиллар сифатида олиб қўйилди. Тергов олди текшируви давомида мазкур қуролларнинг бошқа жиноятларда ишлатилганлиги текширилади.
Ноқонуний тарзда қурол сақлаш факти аниқланди
- Qo'shildi: 15.10.2020
- Chop etish
- Ko'rishlar: 967