«Эски жува» бозорида содир бўлган ҳолат юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқларда аёллар ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

23 февраль куни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 39 ёшли Зулфия К. ариза билан мурожаат қилиб, у билан жанжаллашиб ҳақорат қилган қариндошлари – 58 ёшли Матлуба Ш. ва унинг ўғли Хожиакбар Ш.ларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Матлуба Ш. ва Хожиакбара Ш.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилишлик учун туман судига юборилган.