Эски нусхадаги паспортларни янгисига ўзгартириш учун Тошкент шаҳар ИИББ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилинг

Паспорт тартиби текшируви давомида 3801 нафар шахсларда ҳамон Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспорти йўқлиги маълум бўлди. Шулардан 37 нафари – бугунги кунга қадар фақатгина битта асосий ҳужжат – собиқ СССР паспорти борлиги аниқланди. Бугунги кунда 3801 нафар фуқаролардан 3747 нафари, эски СССР паспортига эга бўлган 18 кишини инобатга олган ҳолда биометрик паспортларга эга бўлишди.
Ҳурматли тошкентликлар! Агар бирор сабабларга кўра сизда биометрик паспорт бўлмаса, Тошкент шаҳар ИИББ МваФР Бошқармасика ёки туман бўлимларига мурожаат қилинг. Эслатиб ўтамиз, эски нусхадаги паспортлар (биометрик бўлмаган) республикас ҳудудида 2019 йилнинг 31 декабригача амал қиладилар.