Ёшлар – бизнинг келажагимиз!

Давлатимиз Раҳбари томонидан ички ишлар органлари фаолиятига оид қабул қилинган бир қатор фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги таълим муассасаларида вояга етмаган ва ёшлар ўртасида инновацион ғоялар асосида хуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган бир қатор профилактик ишлар, тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, тумандаги таълим муассасаларида босқичма-босқич вояга етмаган ва ёшлар ўртасида хуқуқбузарлик ҳамда жиноятчиликни олдини олишга қаратилган турли мавзуларда “Фарзандларингиз тақдирига бефарқ бўлманг”, “Йўл қоидаси”, “Фарзандларингизни соғлом турмуш тарзига ўргатинг” “Ходим бўламан”, “Йўл қоидаси”, “Трамадол” шартли номли видеороликларини намойиш қилувчи телевизорлар ўрнатилиб, ўқувчиларга мунтазам равишда кўрсатилиб келинмоқда.

Шунингдек, ҳуқуқий информацион бурчак стелажлари ташкил қилиниб, у ерда “Ўғирлик жиноятига қарши курашиш”, “Фарзандлар тарбиясига бефарқ бўлган ҳамда уларни ғайри ижтимоий хатти-харакатларга жалб қилган ота-оналар, хомий ва васийларга нисбатан жавобгарлик масаласи”, “Васийлик ва хомийлик органига ота-онасининг қаровисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисида”, “Йўл қоидаларига риоя қилиш тўғрисида”, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”, “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб қувватлаш тўғрисида”, “Сиз биз билан биргамиз?Ота-оналар!”, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш фаолияти”, “Ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-хуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари тўғрисида”, “Сиз биз билан биргамиз? Ҳаммаси вақтичоғликдан бошланди... келишмовчиликка эса пичоқ якун ясади...”, “Лирика ва трамадол психотроп моддалар, уларнинг оқибатлари тўғрисида” флайерлар намойиш этилган.

Таълим муассасаларида олиб борилаётган бу каби профилактик тадбирлар ўқувчи-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда ўзининг ижобий самарасини бермоқда.