Ёлғон ишлатиб тилла ва пулларни олган "сеҳргарга" нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Миробод тумани ИИО ФМБга 28 ёшли Зилола А. мурожаат қилди. У ўз аризасида унга бир йигитни "иситиб" беришни ваъда қилган 20 ёшли Валентина С.га нисбатан чора кўришни сўради. Валентина С. ўз "хизматлари" учун Зилоладан 450.000 сўм ва умумий қиймати 32.890.000 сўм бўлган тилла тақинчоқлар олган. Аммо "сеҳргар" ўз ваъдасида турмасдан, пулларни эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси ("Фирибгарлик") бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Ҳурматли фуқаролар, агар сиз фирибгарлик қурбони бўлган бўлсангиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинг.