Учтепа туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

2 июль куни соат 12.00 да Учтепа тумани Хондамир кўчасида «Спарк» русумли автомобиль ҳайдовчиси 38 ёшли Зафар Н. пиёдани уриб юборган. ЙТҲ натижасида 2 ёшли С.Х. тан шикастлари олиб, оқибатда шифохонада ҳаётдан кўз юмди.

ЙТҲнинг тахминий сабаби: ҳайдовчи тўсатдан йўлга чиқиб олган болани кўрмай қолган. Бола қаровсиз қолдирилган.

ЙТҲ жойи – маҳалланинг ичи.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингизни қаровсиз қолдирманг.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Кварталлар ичидан ҳаракатланаётганда эҳтиёт бўлинг. Йўлингизга тўсатдан бола югуриб чиқиши мумкин.