22 Yanvar 2021 Yil 1156

Яшнобод туманидаги ЙТҲ ҳақида маълумот

Ижтимоий тармоқларда тарқаётган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида видеолавҳа бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
21 январь куни тахминан соат 15.40 да Кичик халқа автомобиль йўлида Ашхобод парки яқинида тўртта автомобиль: 35 ёшли Диёр Т. бошқарувидаги "Matiz" русумли автомобиль (давлат рақами 01 Х 853 АА), 46 ёшли Акбаржон А. бошқарувидаги "Spark" русумли автомобиль (давлат рақами 60 U 242 CА), 42 ёшли Дилдора И. бошқарувидаги "Toyota" русумли автомобиль (давлат рақами 01 R 075 ВВ) ҳамда 47 ёшли Станислав С. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобиллар (давлат рақами 01 R 855 YA) тўқнашуви рўй берди.
ЙТҲ натижасида "Matiz" автомобили ҳайдовчиси ва йўловчиси 44 ёшли Баходир М., “Toyota” ҳайдовчиси, ҳамда “Nexia” автомобили йўловчилари (36 ёшли Альфия С. ва 7 ёшли Р.С.) бадан шикастлари билан шифохонага етказилдилар.
ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда. Айни вақтдаги маълумотларга кўра, “Matiz” автомобили йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда қарама қарши ҳаракат йўналишига чиққан.
Тергов олди текшируви олиб борилмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech