20 May 2021 Yil 4404

Тошкент шаҳар ИИББ ходими иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда «Tursunov Timur» исмли фойдаланувчи, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудида Тошкент шаҳар ИИББ хизмат автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги ҳақидаги хабарни жойлаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. Ҳақиқатдан, 16 май куни тахминан соат 04.00 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида салонида Тошкент шаҳар ИИББ ходими Хуршид Ш. бўлган “Нексия-3” русумли Тошкент шаҳар ИИББ хизмат автомобили (давлат рақами 01 924 VSC) иштирок этган.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлик бошқармаси томонидан ходимга нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда. прокуратура томонидан содир бўлган ЙТҲ юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда, текширув давомида суд-тиббиёт экспертизаси ва бошқа бир қатор экспертизалар тайинланган. Текширув якунига кўра Ш.Хуршиднинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. Ҳозирда у ўз хизмат вазифаларини бажаришдан четлаштирилган.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech