Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

Интернет тармоғида тарқалган йўл-транспорт ҳодисасининг видеоёзувида Тошкент шаҳар ИИББ ходими уриб юборилгани туширилган. Мазкур факт бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.


10 август куни тахминан соат 00.46 да Олмазор туманидаги Сағбон кўчасида 46 ёшли Шерзод Б. “Nexia” русумли автомобилни (давлат рақами 01 Н 317 VA) бошқариш давомида бошқарувни уддалай олмасдан иккита автмобилларга: Lacetti (давлат рақами 01 А 493 КВ) русумли автомобиль ҳайдовчиси 31 ёшли Дилшодбек И.га шу вақтда ЙҲХБ ходими томонидан тўхтатилган бўлиб, у билан суҳбат қилаётган бўлган, шунингдек йўл четида турган 29 ёшли Умиджон Ж.нинг “Matiz” русумли автомобилларга тўқнашган.
ЙТҲ натижасида “Lacetti” автомобили ёнида турган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори кичик сержант Ш. Ғуломназаров, ҳамда “Nexia” русумли автомобиль ҳайдовчиси бадан шикастлари билан шифохонага етказилдилар.


Ҳужжатлар қонуний чора кўрилиши учун Олмазор тумани прокуратурасига етказилди.