ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Янги автомашиналар юрт тинчлиги хизматида

Юртимизда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, республикамиз маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш баробарида инсон қадр-қимматини улуғлаш, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқаролик жамиятини яратишга қаратилган жараёнлар давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Хусусан, халқимиз тинчлиги ва хавфсизлигини сақлашга энг муҳим вазифалардан бири сифатида қаралиб, ички ишлар органлари – халқимизнинг яқин ҳимоячиси бўлиши кераклиги таъкидланади. Шу мақсадда Юртбошимиз томонидан ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, хизматни илғор замонавий техник, транспорт воситалари билан жиҳозлаш, етук маънавий кадрлар билан жамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Ички ишлар вазирлиги тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида кенг кўламли ишлар олиб борилиб, соҳавий хизматлар моддий-техник жиҳатдан тобора такомиллаштирилмоқда. Айниқса, бевосита шаҳар аҳолиси ҳамда меҳмонлари кўз ўнгида кечаю кундуз хизмат олиб борувчи соҳаларда ўзгаришларнинг амалга оширилиши хизмат самарадорлигини оширибгина қолмай, фуқароларимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлашга, фахр туйғусини шакллантиришга хизмат қилмоқда. Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ патруль-пост хизмати инспекторларига 14 дона Chevrolet Cobalt русумли махсус жиҳозланган хизмат автомобиллари топширилгани бу фикримизга яққол мисолдир. Туман ҳокими, прокурори, ИИО ФМБ бошлиғи иштирокида ўтказилган тадбирда, мазкур автомашиналар ходимларга тантанали равишда топширилди. Бу автомашиналар хизмат самарадорлигини оширишга, ҳар бир салбий ҳолатларга ўз вақтида, тезкорлик билан етиб бориб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилиши, шубҳасиз.

27 Март 2026 йил

142

Бир қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади

Тошкент шаҳрида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳамда “Интернатионал Ташкент Маратҳон – 2026” тадбирлари ўтказилиши муносабати билан қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади: 28-март соат 08:00 дан 12:00 гача: — Янги Ўзбекистон кўчаси — CАУ университети олдида Паркент автомагистралигача. 3-апрель соат 16:00 дан 5-апрель 14:00 гача: — Афросиёб кўчаси — И.Каримов кўчаси кесишмасидан Бешёғоч кўчаси кесишмасигача. 5-апрель соат 02:00 дан 13:00 гача: — Бешёғоч кўчаси — Фурқат кўчаси кесишмасидан И.Каримов кўчаси кесишмасигача; — Афросиёб кўчаси — И.Каримов кўчаси кесишмасидан Ш.Рашидов кўчаси кесишмасигача: — Ш.Рашидов кўчаси — Афросиёб кўчаси кесишмасидан И.Каримов кўчаси кесишмасигача; — Афросиёб кўчаси — Ш.Рашидов кўчаси кесишмасидан Шаҳрисабз кўчаси кесишмасигача;— Шаҳрисабз кўчаси — Афросиёб кўчаси кесишмасидан А.Темур шоҳ кўчаси кесишмасигача; — Ойбек кўчаси — Шаҳрисабз кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача; — Нукус кўчаси — Ойбек кўчаси кесишмасидан Истиқбол кўчаси кесишмасигача; — Абдулла Қодирий кўчаси — Истиқбол кўчаси кесишмасидан Абай кўчаси кесишмасигача. Ҳайдовчилардан ушбу чекловларни инобатга олиб, ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш сўралади. © Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

26 Март 2026 йил

144

Ёшлар билан очиқ мулоқот — иқтидор ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш йўлида муҳим қадам

Пайшанба — “Ёшлар куни” муносабати билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти томонидан иқтидорли ёшлар билан мазмунли учрашув ташкил этилди. Унда пойтахт ИИББ бошлиғи, Миробод тумани ҳокими, прокурори, ИИО ФМБ бошлиғи, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари, Бош бошқарманинг соҳавий хизмат раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда ёш ижодкорлар иштирок этдилар.Очиқ мулоқот давомида мамлакатимизда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар, уларнинг илм-фан, маданият ва ижод соҳаларидаги фаоллиги атрофлича муҳокама қилинди. Айниқса, ёшларни турли салбий иллатлар ва жиноятчиликдан асраш, уларни маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.Тадбир жараёнида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, долзарб таклиф ва ташаббусларини илгари сурдилар. Раҳбарият томонидан ёшларнинг фикр ва ғоялари диққат билан тингланиб, уларни амалиётга татбиқ этиш юзасидан фикр алмашилди.Учрашув доирасида институт талабалари томонидан тайёрланган ижодий ишлар кўргазмаси ҳам намойиш этилди. Унда рассомлик ва дизайн соҳасидаги миллий ва замонавий йўналишдаги асарлар меҳмонлар томонидан юқори баҳоланди.Шунингдек, тадбир иштирокчилари институт музейи билан танишиб, миллий санъатимиз тарихи ва унинг ривожланиш босқичлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар. Таълим жараёни, амалий машғулотлар, ижодий лаборатория ва устахоналар фаолияти ҳам яқиндан кўздан кечирилди.Хулоса қилиб айтганда, мазкур учрашув ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, шунингдек, жамиятда соғлом ва барқарор муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган муҳим ташаббуслардан бири сифатида аҳамият касб этди.

26 Март 2026 йил

262

Юнусободда ёшлар учун ибрат ва имконият дарси: Хатолардан хулоса чиқариш вақти

​Юнусобод туманида пробация ҳисобида турувчи ёшларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва соғлом ҳаётга қайтариш мақсадида навбатдаги очиқ мулоқот ташкил этилди.​Тадбирда нафақат туман, балки республика миқёсидаги масъул идоралар вакиллари иштирок этди. Хусусан, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати, Юнусобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари масъуллари ҳамда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари жам бўлишди.​Учрашувда иштирок этган 150 нафар ёшнинг мурожаатлари диққат билан тингланди. Мулоқот давомида асосий эътибор уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга қаратилди. Кўплаб муаммолар жойида ижобий ҳал этилиб, масъулларга аниқ топшириқлар берилди.​Тадбирнинг энг таъсирли ва ёшларнинг диққатини тортган қисми — собиқ маҳбуснинг чиқиши бўлди. Ушбу шахс ўз вақтида, бор-йўғи 14 ёшида биринчи марта жиноят кўчасига кириб қолгани ва умрининг 20 йилини панжара ортида ўтказгани ҳақида гапириб берди.​"Менинг энг катта хатом — ёшлигимдаги бебошлигим ва жиноятнинг оқибатини англамаганим бўлди. Бугун ортга қарасам, энг гўзал ва кучга тўлган 20 йилимни темир панжаралар ичида бой берибман. Сизларга маслаҳатим — ҳар бир қадамингизни ўйлаб босинг, давлат яратаётган имкониятлардан фойдаланинг, озодликнинг қадрига етинг," — дея таъкидлади у ўз нутқида.​Бу иқрор ва самимий суҳбат ёшлар учун ўзига хос "акс-таъсир" терапияси бўлди. Кўп йиллар давомида эркинликдан маҳрум бўлган инсоннинг афсуслари йиғилганларни чуқур мушоҳадага чорлади.​Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар органлари ходимлари ёшлар билан мулоқотда ватанпарварлик, тартиб-интизом ва жамиятда муносиб ўрин топиш бўйича ўз тавсияларини беришди. Ёшлар етакчилари эса ҳар бир пробация ҳисобида турган ёш билан индивидуал ишлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасидаги режаларини баён этишди.Юнусободда ўтган бу тадбир шунчаки учрашув эмас, балки ёшларнинг хатолардан хулоса чиқариши ва янги, соғлом ҳаётга қадам ташлашлари учун муҳим туртки бўлди.Мулоқот якунида ёшлар учун мазмунли маданий тадбир ташкил этилди. Улар Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинларининг тарихий музейига экскурсия қилишди. Музей экспонатлари, ҳарбий шон-шараф ва аждодларимиз жасорати акс этган лавҳалар ёшларда катта таассурот қолдирди. Бу каби ташрифлар уларда ватанпарварлик туйғусини шакллантириш ва қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

26 Март 2026 йил

242

Интерактив хизматлар

Text to speech