Чилонзор туманидаги Бунёдкор кўпригида рўй берган ЙТҲ тўғрисида маълумот

Telegram-каналларда Чилонзор туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси акс этган суратлар тарқамоқда. Ушбу факт бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

15-январь куни соат 00.10 да 102 рақамига Бунёдкор кўпригида (Ғафур Ғулом боғи рўпарасида) ЙТҲ рўй бергани ҳақида хабар келиб тушди. Nexia русумли автомобилни (давлат рақами 01 V 819 RA) бошқариб борган 35 ёшли Жавлон И. бошқарувни бажара олмасдан, қарама-қарши ҳаракат йўлагига чиқиб кетган ва 38 ёшли Аваз О. бошқавидаги Lifan русумли (давлат рақами 01 576 SFA) автомобиль билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида Nexia автомобили ҳайдовчиси Жавлон И. ҳамда унинг йўловчиси 25 ёшли Роман С.лар турли оғирликдаги тан шикастлари билан шифохонага етказилдилар. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.