ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Юнусобод туманида раҳбар ва ёшлар учрашуви

Туман ИИО ФМБ раҳбари, полковник Маҳкам Вафоевнинг ёшлар билан навбатдаги учрашуви туманда жойлашган 246-ўрта мактаб биносида ўтказилди.Унда ёшларнинг бугунги кундаги муаммолари, қизиқишлари, таълим олиши, иш билан бандлиги, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масалалари атрофлича муҳокама этилди. Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган мазкур учрашувда ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар диққат билан тингланиб, уларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди. Суҳбат чоғида М.Вафоев ёшларга яратилаётган имкониятлар, ўз истеъдодларини намоён этишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш борасида давлат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунга итоаткорлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш масалаларига алоҳида тўхталиб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва турли салбий иллатлардан йироқ бўлишлари муҳимлиги таъкидланди. Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олдилар. Шунингдек, суҳбат чоғида айрим ёшларга фуқаролик паспортини олишда амалий ёрдам кўрсатилди. Бу каби ёшларнинг ваколатли раҳбарлар билан очиқ мулоқотлари уларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилиш билан бирга қонун устуворлигига ишончини мустаҳкамлайди.

10 Феврал 2026 йил

151

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи ва бир нечта шахслар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. Жорий йилнинг 9 февраль куни Учтепа тумани, Юсуф Саккокий маҳалласи ҳудудида, 2001 йилда туғилган “Isuzu” русумли юк автомашина ҳайдовчиси Н.А. (йўловчиси 2005 йилда туғилган Х.Н.) ҳамда фуқаролар: 1993 йилда туғилган С.С., 1990 йилда туғилган О.С., 2006 йилда туғилган С.А., 2008 йилда туғилган А.А. тортишиб қолганлиги ва томонлар ўзаро жанжаллашиб кетганлиги аниқланган. Жанжал вақтида юк автомашинасининг йўловчиси Х.Н. темир жисм билан фуқаро О.С. нинг бош қисмига уриб тан жароҳати етказган. Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.

9 Феврал 2026 йил

509

Янгиҳаёт маҳаллаларида сайёр қабуллар ўтказилди

Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ бошлиғи, подполковник Сарвар Жўраев туманда жойлашган “Файзли” ҳамда “Ал-Фарғоний” маҳаллаларида навбатдаги сайёр қабулларни ўтказди. Қабуллар давомида мазкур маҳаллаларда истиқомат қилиб келаётган фуқаролар мурожаатлари тингланиб, уларни қонуний ҳал этиш, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди. Аҳоли мурожаатларини ўрганиш чоғида айрим келтирилган далилларни пухта ўрганиш, ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан тегишли масъулларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди. Шунингдек, учрашув давомида Президентимизнинг “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида мазкур маҳалла ҳудудида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман маҳаллаларида криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда янгича ёндашувлар асосида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимини ташкиллаштириш бўйича амалга ошириладиган манзилли чора-тадбирлар, маҳалла “еттилиги” томонидан “йўл харитаси” доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишилиб, устувор йўналишлар белгилаб олинди. Шунингдек, маҳаллаларда жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш юзасидан “маҳалла еттилиги” вакилларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

9 Феврал 2026 йил

755

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида  маънавий-маърифий тадбир саҳна кўринишларига уланиб кетди

Бугунги “Маънавият ва маърифат дарси” нинг мавзуси: буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби, сўз мулкининг султони Алишер Навоийнинг таваллуд кунига бағишланди. Шахсий таркиб олдида сўзга чиққан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети вакили Абдумурод Тилавов  Навоий бобомизнинг буюк адабий мероси, шеърияти ҳамда шахсияти, жаҳон бадиий тафаккур тараққиётидаги муҳим ўрни ҳақидаги маълумотларни тақдим этди. Маърузачи Навоийгача бўлган давр, сиёсий-тарихий муҳит ҳақида гапираркан,  болаликдаги дўсти Ҳусайн Байқаро ҳукмронлиги даврида юқори давлат лавозимларида ишлаб, бир пайтнинг ўзида қизғин ва сермаҳсул ижод билан шуғуллангани, шеърият хазинасидан  ўрин олган  асарлари, айниқса хамсанавислик анъаналари намунаси бўлган“Хамса”да жамланган “Ҳайрат-ул-аброр”, “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Сабъаи сайёр”, “Садди Искандарий” – беш достоннинг ҳар бири достончилик тарихида тикланган маҳобатли ва муҳташам ҳайкал эканлигини таъкидлади. Шунингдек, шахсий таркиб эътиборига ИИББ қошида фаолият юритаётган “Ниҳол” бадиий ҳаваскорлик гуруҳи томонидан Ҳазрат Навоий ижоди ва ҳаётига бағишланган театрлаштирилган саҳна кўринишлари  намойиш этилди. Тадбир  “Таҳлилнома” ахборот дастури  намойиши билан якунланди.

9 Феврал 2026 йил

369

Интерактив хизматлар

Text to speech