24 May 2021 Yil 1595

Бунёдкор кўчасида рўй берган ЙТҲ ҳақида расмий маълумот

2021 йил 24 май куни тахминан соат 04:45 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида (“Узтелеком” биноси қаршисида) 1985 й.т. Фаррух Ю. «Spark» русумли (давлат рақами 01 Т 814 GB) автомобильда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишни ажратиб турувчи тўсинга урилган. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.

ЙТҲ натижасида автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган, бироқ шифокорларнинг уринишларига қарамсдан вафот этган. Унинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech