Миробод туманида рўй берган ҳодиса бўйича қўшимча маълумот

Аввалроқ хабар берганимиздек, 24 ёшли Моҳизода В.га шафқатсизлик қилинганлиги факти бўйича Миробод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110 моддаси 2 қисми “в” банди (Қийнаш, ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса) бўйича жиноят иши қўзғатилган эди.

Қўшимча тарзда шуни маълум қиламизки, мазкур жиноятни содир этганликда гумонланувчи 28 ёшли Мумтозбегим Д. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 227 моддасига асосан қўлга олинди.

Бундан ташқари, Миробод тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор томонидан Моҳизода В.га ҳимоя ордери топширилди.