Чилонзор туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида қўшимча маълумот

9-январь куни тахминан соат 23.20 да Бунёдкор кўчасида содир бўлган ЙТҲ оқибатида «Ласетти» русумли автомобилнинг икки нафар йўловчиси ҳалок бўлганига, яна икки нафар йўловчиси ҳайдовчи билан бирга шифохонага тушишига сабаб бўлган «БМВ» русумли автомобиль ҳайдовчисининг шахси аниқланди. У - автомобиль эгаси К.М.нинг ўғли 30-ёшли Нурбек Т. эканлиги маълум бўлди. Ҳозирги вақтда у кўлга олинди. ЙТҲ вақтида Нурбек Т. спиртли ичимлик таъсири остида бўлган, бу ҳақда наркологик экспертизанинг хулосаси бор. Қўлга олинган шахснинг юзида ЙТҲ вақтида етган ва жиддий бўлмаган тан шикастлари мавжуд.

Суд Нурбек Т.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади. Тергов давом этмоқда.