Чилонзор туманидаги ҳолат юзасидан қўшимча маълумот

Муқаддам, Бобур Ж.нинг вояга етмаган ўғлига нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир этган шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб йўллаган аризасига асосан Чилонзор тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисми аломатлари билан жиноят иши қўзғатилганлиги ҳамда ушбу жиноятни содир этган шахсни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур жиноят бўйича қуйилагиларни қўшимча қиламиз, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан гумон қилинувчининг шахси аниқланди, у 47 ёшли Ғайрат Д. Ҳозирги кунда у ушланган ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 119-моддаси 4-қисми билан айб эълон қилиниб, суд томонидан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.