17 Декабр 2022 йил 1264

Дўкондан 25 дона уяли телефон ўғирлаб кетиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Чилонзор тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг 14 декабрь куни тахминан соат 18.30 да, номаълум шахс тумандаги дўконлардан бирининг кириш эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланиб жами 52.700.000 сўмлик 25 дона турли русумдаги уяли телефонларни ўғирлаб кетган.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 29 ёшли Хабибулла И. аниқланиб, қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар! Дўконингизни қаровсиз қолдирманг, эшиклари қулфланганлигига ишонч ҳосил қилинг!

Барча янгиликлар

Text to speech