24 Декабр 2023 йил 1550

❗️Диққат қидирув!

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан тергов қилинаётган жиноят иши бўйича қуйидаги шахслар терговдан қочиб яширинганлиги аниқланган: 


1.  1994 й.т. Мамажонов Дониёр Дилмуроджон ўғли;

2.  1985 й.т. Мухамедов Абдулла Абдурахманович;

3.  1992 й.т. Солиев Жамшид Абдулазизович;

4.  1964 й.т. Исамитдинов Хусан Хашимович.


Тергов томонидан ушбу шахсларга нисбатан қидирув эълон қилиниб, сиртдан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.


Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз ушбу шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз ёки улардан жабр кўрган бўлсангиз ёхуд ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича хабар топсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига, 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Барча янгиликлар

Text to speech