30 Май 2022 йил 1520

Чилонзор туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

2022 йилнинг 30 май куни соат тахминан 06:00 ларда Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасида, ҳайдовчи 24 ёшли Ф.Б. “Cobalt” русумли, давлат рақам белгиси 01 952 ТGА бўлган автомашинада ҳаракатланиб, тезлик оқибатида руль бошқарувини йўқотиб йўл четидаги бетон устунга урилган.

ЙТҲ оқибатида жароҳат олганлар аниқланмади.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этинг. Тезликни оширманг. Соғлиғингиз ва ҳаётингизни асранг.

Барча янгиликлар

Text to speech