19 Феврал 2025 йил 1734

Чилонзор туманида ўғрилик содир этган шахс ушланди

Чилонзор тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг январь-февраль ойларида, номаълум шахс йирик савдо мажмуаси омборидан, 2001 йилда туғилган С.У. га тегишли 55.000.000 сўмлик 275 жуфт аёллар пойабзалини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 1990 йилда туғилган Н.О. аниқланиб, қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда. Гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Барча янгиликлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: