Чилонзор туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

2021 йил 24 май куни тахминан соат 00:15 ларда Муқимий ва Бунёдкор кўчалари кесишмасида 1989 й.т.Шохрух Ш., «Epica» русумли (давлат рақами 01 Е 302 NB) автомобильда маст ҳолатда ҳаракатланиб бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси ағдарилиб кетган. Воқеа жойида ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспортни бошқариш ҳуқуқини берувчи бошқа ҳужжатлар аниқланмади, ҳозирда уларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

ЙТҲ натижасида автомобиль ҳайдовчиси, шунингдек унинг йўловчилари – 1990 й.т. Сардор Н. ва 1988 й.т. Санжар Р. турли даражадаги тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасасига жойлаштирилишган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.