ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Маҳаллалар жамиятимиз ҳаётининг кўзгусидир

Маҳаллаларнинг тинчлиги, осойишталиги, ободлиги ушбу масканда истиқомат қилаётган аҳолининг маданияти, турмуш тарзи, фаровонлиги ҳамда маънавиятидан дарак беради. Учтепа тумани ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ профилактика инспекторлари 14 та маҳаллада фуқаролар тинчлиги ва осойишталигига масъулдирлар. Маҳаллаларнинг 3 таси “ яшил”, 11 таси “сариқ” тоифаларга киритилган. Кейинги 11 та “сариқ” маҳаллаларни “яшил” тоифага ўтказиш борасида мазкур масканларда маҳалла раислари, фаоллари, “еттили”ги билан ҳамкорликда қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида ўтган 2025 йилда иккита маҳалла “Кўкча-Оқтепа” ҳамда “Гузар” маҳаллалари “қизил” тоифадан “сариққа” ўтказилди. “Кўкча-Оқтепа” маҳалласида 11 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. 2025 йилда мазкур маҳаллада 4 та жиноят содир этилган. Содир этилган ҳар бир жиноят тегишли идора ҳамда ташкилотлар мутасаддилари иштирокида муҳокама қилиниб, жамоавий таъсир чоралари қўлланди. Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича сайёр судлар томонидан маҳаллада содир этилган ҳуқуқбузарликлар муҳокамаси, ҳуқуқий тушунтириш ишларининг изчил равишда амалга оширилиши ҳам ўз натижасини бермоқда. Барча маҳаллаларнинг ҳолати ўрганилиб, “ташвиш” тугмалари, видеокузатув камералари, тунги чироқларнинг ўрнатилгани боис маҳаллалардаги криминоген вазият барқарорлашиб, ижобий томонга ўзгарди.

9 Январ 2026 йил

428

Амалга оширилган ишлар сарҳисоби

Мана 2025 йил ҳам якунига етиб, жойларда йил давомида Юртбошимизнинг фармон-қарорлари, Ички ишлар вазирлиги, шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан қабул қилинган тинчлик-осойишталикни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалари ноқонуний айланмаси, кибермаконда содир этилаётган кибержиноятларга қарши кураш ҳамда қатор кенг қамровли профилактик тадбирларнинг самарали ижросини таъминлаш борасидаги буйруқ, фармойишлари бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинмоқда. Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБда ҳам соҳавий хизматлар томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Амалга оширилган ишлар қаторида йўл қўйилган камчиликлар шахсий таркиб ўртасида кенг муҳокама қилиниб, 2026 йилда қилинадиган устувор вазифалар белгилаб олинди. Тадбир сўнгида йил давомида хизмат фаолиятида ижобий натижаларга эришган, хизмат интизоми, вазифаларига сидқидилдан ёндашган, ҳамкасбларига ибрат бўлган қирққа яқин ходимларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

8 Январ 2026 йил

448

❗️ Маҳаллалар масъул раҳбарларга номма-ном бириктирилади

“Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–1-сон, 05.01.2026 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарорга кўра, маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича самарали тизимни йўлга қўйишга қаратилган манзилли ишларни ташкил этиш мақсадида 2026 йилда ҳудудлар масъул раҳбарлар ва муассасаларга қуйидаги тартибда номма-ном бириктирилади: 🔹 криминоген вазияти оғир маҳаллалар – туман (шаҳар) ҳокимлари, прокурорлари ҳамда ички ишлар органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларига; 🔹 5 йилдан буён “қизил” тоифада бўлаётган маҳаллалар – Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, вилоят даражасидаги ички ишлар органлари раҳбарларининг ва ҳокимларнинг ўринбосарларига; 🔹 3 йилдан буён “қизил” тоифада қолаётган маҳаллалар – ҳуқуқ-тартибот идораларининг таълим ва илмий ташкилотларига; 🔹 криминоген вазияти энг оғир туман ва шаҳарлар – вилоятлар даражасидаги прокурорларнинг ва ички ишлар органлари раҳбарларининг биринчи ўринбосарларига; 🔹 аёллар жиноятчилиги, спиртли ичимлик ва гиёҳвандликка ружу қўйган шахслар жиноятчилиги ҳамда низоли оилалар салмоғи энг юқори бўлган маҳаллалар – тегишинча вилоятлар даражасидаги оила ва хотин-қизлар, соғлиқни сақлаш ҳамда адлия бошқармалари бошлиқларига. © Huquqiy axborot

7 Январ 2026 йил

347

Интерактив хизматлар

Text to speech