23 Iyul 2021 Yil 1349

Йўл ҳаракати қоидаларини бузаётган пиёдаларга нисбатан қонуний чоралар кўрилмоқда

2021 йил 1 январдан 30 июнга қадар бўлган вақт ичида Тошкентда Йўл ҳаракати қоидалари талабларини бузган 56 244 нафар пиёда жаримага тортилган. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138 моддаси бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Бундан ташқари, тадбир давомида фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, улар давомида йўл-транспорт ҳодисаси қурбонига айланиб қолиш хавфи тушунтирилмоқда. Йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтган фуқароларнинг кўпчилиги рухсат этилган пиёдалар ўтиш жойлари 200-300 метр узоқда жойлашганини баҳона қилишади. Йўл-патруль хизмати ходимлари беш дақиқа қадри саломатлик ва ҳаёт қадридан баланд эмаслигини тушунтиришмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Сиздан ҳар қандай ҳолатда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз. Айниқса фарзандларингиз билан бирга бўлганингизда уларни хавф остига қўймасдан, яхши ўрнак бўлинг.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech