7 Oktyabr 2020 Yil 3225

Чилонзор туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

Интернет тармоғида йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида тарқалаётган хабарлар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
7 октябрь куни тахминан соат 21.00 да Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида “Lacetti” русумли автомобилни (давлат рақами 01 Z 202 ХА) ишончнома асосида бошқариб борган 21 ёшли Одилхўжа О. бошқарувни йўқотиб, дарахтга тўқнашган. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.
ЙТҲ натижасида автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Марҳумнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этамиз.
Ҳолатни ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech