Бозорда ўғирлик содир этганликда гумонланувчи қиз аниқланди ва қўлга олинди

7 октябрь куни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 53 ёшли Феруза И. мурожаат қилиб, шу куни тахминан соат 15.30 да “Чорсу” буюм бозоридаги дўконлардан бирида бўлганлигини маълум қилди. Мол танлаш вақтида Феруза И. сумкасини раста устига қўйганда, номаълум қиз унинг паспортини, пластик карточкасини, 1.300.000 сўм ва 10 АҚШ доллар пулларини ўғирлаб кетган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар давомида ўғриликда гумонланувчи қиз – 19 ёшли Қашқадарё вилоятилик Хотира Д. қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.