Кўрилган чоралар натижасида маиший техника ўғирлаганликда гумонланувчи шахс қўлга олинди

Мирзо-Улуғбек туманидаги маданият ва истироҳат боғида 9-январь куни тахминан соат 18.00 да 21 ёшли Андрей О. калит танлаш йўли билан савдо шаҳобчаларининг бирини эшиги очиб, у ердан иккита музлатгич, печь, принтер ва телевизорларни ўғирлаб, тадбиркорга жами 24 881 000 сўм зиён етказган. Кўрилган чоралар натижасида Андрей О. қўлга олинди. 

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.