Бефарқ бўлмаган фуқароларнинг кўмаги билан ИИББ ходимлари йўқолган қизни топиб, онаси билан яраштиришди

19 ёшли Зулхумор Нарзуллаеванинг қидируви ҳақида кеча хабар берган эдик. У соғ-саломат ҳолда Миробод туманида топилди ва бугун онасининг ёнида.

Сергели тумани ИИО ФМБ ходимларига қизни топишда бефарқ бўлмаган фуқаролар ва Telegram мессенджеридаги гуруҳнинг админ-модераторлари кўмаклашишди.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Яқинларингиздан дарак бўлмай қолса бу ҳақда ички ишлар органларига хабар берганингиздан сўнггина маълумотни интернетга жойланг. Яқинларингизни асранг ва бир-бирингизни хафа қилишга шошилманг.