Бепарво бўлмаган фуқароларимиз сабабли Шербоев Давронбек топилиб, уйига қайтарилди

Илгарироқ, 26 ёшли Шербоев Д. 15-январь куни ўзининг “Нексия” автомобилида уйидан чиқиб, бедарак йўқолганлиги ҳақида хабар берган эдик. ИИББнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасининг ўзидаёқ ушбу хабар 8 728 та фойдаланувчилар томонидан кўриб чиқилиб, 167 нафар инсонлар томонидан қайта эълон қилинган бўлса, Telegram мессенджерида эса ушбу маълумотни кўриб чиққанлар сони 5 мингдан ошди. Йигитнинг расми интернет-фойдаланувчилари томонидан тарқатилгани боис, уни Андижон вилояти Хўжаобод туманида яшовчи фуқаролар таниб қолиб, ички ишлар органларига хабар қилишди. Белгиланган манзилга Тошкент шаҳри ИИББ ходимлари етиб бордилар, Давронбек эса соғ-саломат ҳолида ўз автомобилида уйига қайтиб келди.