Безорилик содир этган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган
Жорий йилнинг 23 июнь куни тахминан соат 19.30 ларда 1984 йилда туғилган, Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи Хуршид Абдулхаевич Ахмедов (муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси билан судланган) жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, Шайхонтоҳур туманига гул дўконлардан бирида гул сотувчиси 2003 йилда туғилган Х.Т. билан ўзаро жанжаллашган. Шу ерда бўлган 2003 йилда туғилган А.Т. ва 2002 йилда туғилган Т.И.лар уни тинчлантириб, жанжални олдини олишга уринган. Бироқ Х.Ахмедов безорилик ҳаракатини давом эттириб, уларни уриб тан жароҳати етказган.
Бирламчи тиббий маълумотга кўра жабрланувчиларга енгил тан жароҳати етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “Г” банди (“Безорилик ҳаракатини олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахснинг ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз яқин орадаги ИИБга ёки 102 рақамига хабар беришингизни сўраймиз.