Бедарак йўқолган шахснинг қидирувида кўмак сўраймиз

Мирзаиров Абдуфариқ Убайдуллаевич, 1949 йилда туғилган, Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси, 8 уйда истиқомат қилади. Жорий йилнинг 25 ноябрь куни тахминан соат 18.40 да уйдан чиқиб, қайти келмаган.

Белгилари: бўйи 165-170 см, танаси ўртача, сочлари калта оқ, қулоқлари катта, лаблари ингичка.

Кийимлари: кулранг капюшонли куртка, қизил чизиқли қора трико, калиш ва кулранг шапка.

Алоҳида белгилари: бўйин қисмида холи бор.

Қидирув учун фойдали бўлиши мумкин бўлган маълумотларни қуйидаги рақамлар орқали хабар қилишингизни сўраймиз: 71-288-32-00, 71-232-40-50 ёки 102.