29 Iyun 2021 Yil 1166

Ҳуқуқбузарлик содир этиб, автомобилда ЙПХ инспекторидан қочишнинг фойдаси йўқ

Интернет тармоғида “Ласетти ҳайдовчисидан ЙПҲ ҳодимидан қочиш бўйича мастер класс, қарама қарши ва пробка ҳолатда ЙПҲ ҳодимидан қочиб кетди” сарлавҳали видеоёзувлар тарқамоқда. Мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

2021 йил 28 июнь куни тахминан совт 17:25 да Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик кўчасида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори кичик сержант Ш. Туклибаев “Lacetti” русумли автомобиль (давлат рақами 01 В 508 QA) қоидабузарлик содир этгани сабабли унга тўхташ ҳақида ишора берган. Аммо ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабини менсимасдан, ҳаракатни орқа томонга давом эттирган. Ўзиниг ушбу ҳаракатлари билан бошқа фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига хавф туғдирган. Тез орада кўрилган чоралар натижасида автомобиль тўхтатилди ва у томонидан бошқа шахсларга зарар етказилишининг олди олинди. Транспорт воситасини бошқарган 1992 йилда туғилган Отабек Б. масъулиятни бўйнига олмасдан ЙПХ инспектори билан жанжал чиқарган. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 126, 128 (3 қ.), 135 ва 194-моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Автомобиль Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддаси “а” бандига мувофиқ жарима майдончасига жойлаштирилди.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Ҳуқуқбузарлик содир этганда масъулиятни бўйнингизга олиб, жавобгарликдан қочманг. ЙПХ инспекторининг қонуний талабларини бажармасдан жазодан қочмоқчи бўлишингизни фойдаси йўқ. Кузатув камералари, ходимлар ўртасидаги алоқа ва бошқа тезкор тадбирлар сизга қочиб қутулишга имкон бермайди. Йўл ҳаракати қоидаларини бузманг, бузган тақдирингизда жавобгарликка тортилишга тайёр туринг, қонун барча учун тенг!

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech