Беларусь Республикаси ФВВ делегацияси Тошкент шаҳар ИИББ ички ишлар бўлими фаолияти билан танишиб чиқди

Ички хизмат генерал-лейтенанти Вашенко Владимир Александрович бошчилигидаги Беларусь Республикаси ФВВ делегацияси расмий ташриф доирасида Юнусобод тумани ИИО ФМБ 7-сон ички ишлар бўлимида бўлишди.

Меҳмонларга Тошкент шаҳар ИИББ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб беришди. Хусусан, туман ички ишлар бошқармалари ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларига ўзгартирилганлиги, ҳар бир туманда 4 тадан 9 тагача ички ишлар бўлимлари ташкил этилганлигини маълум қилишди. Ислоҳотлардан мақсад: биринчидан, ички ишлар органларини аҳолига яқинроқ қилиш, ички ишлар бўлимлари фуқаролар учун туну-кун фаолият юритишини ташкил этиш, иккинчидан, ҳодисаларга муносабат билдириш тезлигини ошириш. “Хавфсиз пойтахт” Концепцияси доирасида жорий этилган, ики ишлар органлари, Миллий гвардия ва жамоатчилик кучлари билан олиб борилаётган уч навбатли туну-кун патруллаш тизими меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Кўрилган чоралар, шунингдек ҳуқуқбузарликни эрта олдини олишга қаратилган чораларни кучайтириш натижасида жорий йилда жиноятчилик даражаси сезиларли пасайгани қайд этилди.          

Ички ишлар бўлими навбатчилик қисмининг ягона бошқаруви остидаги фавқулодда хизматлар фаолияти ва ўзаро ҳамкорлик механизми ҳам меҳмонларда қизиқиш уйғотди. Яқин атрофдаги маҳаллалар аҳолиси учун ҳар қандай ҳолатларда тезкор ёрдам кўрсатиш мақсадида 7-бўлим ҳудудида жойлаштирилган фақулодда хизматлар техникаси ҳам меҳмонларнинг эътиборини тортди. В. Вашенко ички ишлар бўлими фаолиятида жорий қилинган илғор технологияларга, шунингдек шахсий таркиб ва турли масалалар бўйича ички ишлар бўлимига мурожаат қилувчи фуқаролар учун  яратилган шароитларни юқори баҳолади.