8 Ноябр 2022 йил 812

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан, Бектемир туманида топилган икки нафар ўсмирнинг ота-онаси қидирилмоқда

Бектемир тумани ИИО ФМБ вояга етмаганлар ишлари бўйича инспектор-психологи томонидан, «Қўйлиқ» бозори олдида, тахминан 13 ва 15 ёшлардаги икки нафар вояга етмаган фуқаролар аниқланди.
Суриштирув давомида, улар Юлдашев Зоҳид Саид ўғли ва Юлдашев Жамшид Саид ўғли эканлиги аниқланган. Бироқ уларнинг қариндошлари, яшаш жойи ҳақидаги маълумотлари, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек, туғилган ва яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмас.
Ҳозирда Зоҳид ва Жамшид Юлдашевлар Тошкент шаҳар ИИББнинг Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.
Юлдашев Зоҳиднинг белгилари: бўйи 160-165 см, сочи калта қора рангда, кўзи ва қоши қора ранг. Эгнида: қора енги узун кўйлак, қора шим ва кроссовка.
Юлдашев Жамшиднинг белгилари: бўйи 160-165 см, сочи калта қора рангда, кўзи ва қоши қора ранг. Эгнида: қора енги узун кўйлак, қора шим ва кроссовка.
Ҳурматли фуқаролар! Агар сизда юқоридаги шахслар ҳақида маълумот бўлса, Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказининг 71-231-87-56, 71-231-87-54 ёки “102” рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз.
Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказининг манзили: Юнусобод тумани, Хушнаво кўчаси 102-уй.

Барча янгиликлар

Text to speech