23 Сентябр 2022 йил 2489

Бектемир туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни тахминан соат 23:00 ларда Бектемир тумани, Х.Байқаро кўчасидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси қаршисида, ҳайдовчи 1998 йилда туғилган С.Х. “Lacetti” русумли (давлат рақам белгиси 01 К 967 SB) автомашинани бошқариб кетаётиб, ҳайдовчи 1995 йилда туғилган С.Н. бошқарувидаги “Cobalt” русумли (давлат рақам белгиси 01 А 502 SB) автомашина билан тўқнашув содир этган. Ходиса сабаблари аниқланмоқда.

ЙТҲ натижасида “Cobalt” автомашинаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Унинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.

Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech