30 Июл 2022 йил 2538

Бектемир туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

2022 йилнинг 29 июль куни соат тахминан 13:00 ларда Бектемир тумани, Истиқлол кўчасида, ҳайдовчи 2002 йилда туғилган Ш.Х. “Matiz” русумли, давлат рақам белгиси 01 Р 419 DB бўлган автомашинасини бошқариб кетаётиб, ҳайдовчи 1992 й.т., Д.Д. бошқарувидаги “ Howo” русумли, давлат рақам белгиси 01 599 TGA юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Дастлабки маълумотларга кўра: “Matiz” автомашинаси ҳайдовчиси белгиланган тезликни меъёридан ошириб, руль бошқарувини йўқотганлиги сабабли қарама–қарши йўналишга чиқиб кетиб ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Howo» русумли юк автомашинаси билан тўқнашган.
ЙТҲ натижасида “Matiz” автомашинаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Унинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.
Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўлларда ҳаракатланаётганда ҳушёр бўлинг ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг. Ҳаётингиз ва соғлиғингизга бефарқ бўлманг.

Барча янгиликлар

Text to speech