Бедарак йўқолган “Матиз” ҳайдовчиси соғ-саломат ҳолда топилди

7 январь куни тахминан соат 21.50 да Тошкент вилояти Тошкент тумани “Кўҳинур” МФЙда пойтахт ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ ходимларининг ҳамкорликда олиб борган қидирув тадбирлари натижасида, 3 январь куни ўзининг “Матиз” автомобилида (давлат рақами 01 W 914 QА) уйидан чиқиб, бедарак йўқолганлиги ҳақида хабар берилган Джураев Бехруз Темурович топилди. Йигитга ва унинг автомобилига зарар етмаган.