ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Мирзо Улуғбек туманида кенг қамровли профилактик тадбирлар

Республикамиз Президентининг “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, куни кеча туман ИИО ФМБ Пробация рўйхатида турувчи хотин-қизлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда туман прокурори, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, ИИО ФМБ Пробация бўлими, Тиббиёт бирлашмаси, Адлия бўлими, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими масъуллари иштирок этишди. Тадбирда хотин-қизлар билан якка тартибда суҳбатлашилиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Шу тадбир доирасида туман ИИО ФМБ бошлиғи И.Рашидов томонидан туманнинг “Шаҳрисабз” маҳалласида саф йиғини ўтказилди. Унда Республика ИИВ Академияси ўқитувчилари ва курсантлари, “ Марказ-1” манзилида фаолият олиб бораётган маҳалла профилактика инспекторлари иштирок этишди. Йиғилганлар олдига “Шаҳрисабз” маҳалласини жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, бу борада жиноятларни барвақт аниқлаб олдини олиш, “ташвиш” тугмаларини ўрнатиш, гиёҳвандликка қарши ва бошқа турдаги жиноятларнинг олдини олиш борасида тарғибот ишларини жадаллаштириш масалалари қўйилди. Шунингдек, фуқаролар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказиш, низоли, нотинч оилаларни аниқлаб, туб сабабларини ўрганиш ва салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасида сўз юритилди ҳамда шахсий таркибга тегишли топшириқлар берилди. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ижтимоий муҳитни яхшилаш мақсадида, туман ҳокимлиги, ИИО ФМБ ҳамда Тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ичкиликка ружу қўйган ва ички ишлар органлари рўйхатида турувчи шахслар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Малакали мутахассислар томонидан мазкур шахсларнинг саломатлигига тиббий баҳо берилди. Шунингдек, иштирокчиларга спиртли ичимликларнинг инсон саломатлиги ва жамият ҳаётига салбий таъсири тушунтирилди. Профилактик тадбир жараёнида ичкиликнинг оқибатлари, оилавий муҳит ва жамоат хавфсизлигига таъсири юзасидан мутасадди ташкилотлар томонидан бундай шахсларни ижтимоий мослашуви, зарур ҳолларда даволанишга йўналтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур ҳамкорликдаги тадбирлар келгусида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда соғлом муҳитни қарор топтиришга хизмат қилади. Ушбу тадбирларнинг узвий давоми сифатида д.Менделеев номидаги Кимё-технология университетида “Гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги” доирасида тарғибот учрашуви бўлиб ўтди.Унда маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар, талабалар ва умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари иштирок этишди. Иштирок этган 300 дан ортиқ ёшларга мутахассислар томонидан гиёҳвандликнинг зарарли оқибатлари, фожиали якуни ҳақида маълумотлар тақдим этилиб, видеоролик намойиш этилди. Тумандаги 18-умумтаълим мактабида ўтказилган гиёҳвандликка қарши курашиш мавзусидаги худди шундай тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари, ички ишлар органлари ходимлари, “Асака” маҳалла масъуллари ҳамда мактаб ўқувчилари қатнашишди. Туман ҳудудида жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт аниқлаб олдини олиш мақсадида, профилактика инспекторлари ва ёшлар етакчилари ҳамкорлигида тунги рейд ўтказилди. Тунги вақтда турли ҳудудларда назоратсиз юрган вояга етмаганларни аниқлаш, интернет, тунги клубларида бўлиш, алкоголь, тамаки маҳсулотлари дўконларида ёшлар билан боғлиқ ҳолатлар ўрганилди.

12 Феврал 2026 йил

375

Пайшанба — профилактика куни

Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш мақсадида, таълим муассасаларида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва ҳамкор ташкилотлар ролини кучайтириш доирасида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан кенгайтирилган учрашув ташкил этилди. Учрашувда Учтепа тумани ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари А. Очилов, туман ҲПБ инспектор-психологлари, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг масъул ходимлари, тумандаги 32 та умумтаълим мактаби раҳбарлари ҳамда 32 нафар чақириққача бошланғич таълим раҳбарлари билан очиқ мулоқот олиб борилди. Муҳокама жараёнида мактабларга бириктирилган инспектор-психологлар билан ҳамкорликда, чақириқгача бошланғич таълим раҳбарлари иштирокида ҳар куни “Хавфсиз таълим” тадбири доирасида “Тиғ” ва “Давомат” тадбирларини ўтказиш, мунтазам дарс машғулотларига келмаётган ўқувчиларни таълимга қайтариш, шунингдек уларнинг ота-оналарига қонуний тартибда чоралар кўриш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, тарбияси оғир, мактаб ички рўйхатида турувчи ўқувчиларни ижобий томонга йўналтиришда барча бирдек масъул экани, уларга тўғри йўл кўрсатиш мақсадида махсус муассасаларга ташрифлар ташкил этиш зарурлиги қайд этилиб, билдирилган таклиф ва мулоҳазаларга тўлиқ жавоблар берилди. Ёшлар хавфсизлиги ва таълимдаги тартиб — доимий эътибор марказида.© Учтепа тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати | Расмий канали

12 Феврал 2026 йил

248

Юнусобод туманида сайёр суд ўтказилди

Инсонга хато қилиш хос. Бироқ инсон айбини англаб, қилмишидан чин пушаймон бўлса, жамият қонун-қоидаларига риоя қилса, ҳалоллик йўлини, соғлом турмуш тарзини танласа унга барча имкониятлар ва эзгулик эшиклари очиқ. Жазо чоралари ҳам енгилига алмаштирилиб, қўллаб-қувватланади, ижтимоий ва бошқа ёрдам кўрсатилади. Бунга мисол қилиб куни кеча Юнусобод туманида жойлашган “Астробод” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган хайрли тадбирни келтириш мумкин. Тадбирда туман ИИО ФМБ Пробация бўлими ҳисобида бўлган, тузалиш йўлига ўтган маҳкумларни жазодан озод қилишга қаратилган сайёр суд ўтказилди. Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди томонидан ташкил этилган сайёр судда бўлим ҳисобида турувчи 14 нафар маҳкумларга нисбатан тайёрланган тақдимномалар атрофлича кўриб чиқилди. Тақдимномаларни синчиклаб ўрганиб чиққан ҳамда маҳкумлар билан савол-жавоблар ўтказган судья томонидан мазкур шахсларнинг белгиланган жазо муддатларини намунали тарзда ўтаётганлиги, меҳнатга ҳалол муносабати, ахлоқан тузалиш йўлига ўтганлиги, содир этган қилмишидан чин дилдан пушаймонлиги, оилавий аҳволи инобатга олиниб, Ўзбекистон республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан, ушбу шахслар шартли равишда жазо муддатидан илгари озод қилинди. Бу каби инсонпарварлик, мурувват ва одамийлик сифатларини намоён этиш халқимизга хос сифат бўлиб, яхшилик томон қўйилган ҳар бир қадам жавобсиз қолмаслигига ишорадир.

12 Феврал 2026 йил

290

РАСМИЙ АХБОРОТ

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан “Демократ.уз” интернет нашри раҳбари Меҳмонов Фазлидинхон Асатиллохон ўғли ва блогерлик фаолиятини юритувчи Ғоипназаров Азиз Абдулла ўғлига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Маълум бўлишича, 2025 йилнинг 15 декабрь куни Гумонланувчи Ғоипназаров, Сергели туманида жойлашган автосалонлардан бирини фаолиятини обрўсизлантирувчи видеоматериал тайёрлаб, интернет тармоғида жойлаштирган. Шундан сўнг «Демократ.уз» интернет нашри раҳбари Меҳмонов, Ғоипназаровлар томонидан тайёрланган видеолавҳани ижтимоий тармоқлардан ўчириш ҳамда ушбу нашр томонидан тайёрланган, тадбиркорни обрўсизлантирувчи алоҳида видеолавҳани ОАВда жойламаслик эвазига, товламачилик йўли билан жабрланувчидан жами 50.000 АҚШ доллари талаб қилган. Меҳмонов жабрланувчидан, жорий йилнинг 29 январь куни 3 минг АҚШ долларини олиб, сўнг, жорий йилнинг 10 февраль куни 17.000 АҚШ долларни олаётган вақтида, жиноят устида далилий ашёлар билан қўлга олинган. Ҳурматли фуқаролар, агар сиз мазкур шахсларнинг ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз, энг яқин Ички ишлар органларига ёки 102 қисқа рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

12 Феврал 2026 йил

645

Интерактив хизматлар

Text to speech