12 Феврал 2024 йил 1728

Азиз ёшлар!

Сиз маҳаллангизни пойтахтдаги машҳур маҳаллага айлантирмоқчимисиз? Ўзингиз севган машғулот билан шуғулланиб катта ютуқни қўлга киритмоқчимисиз? Унда бу эълон айнан сиз учун!

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳалла ёшларини волейбол мусобақасига таклиф этади.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уюшмаган ёшларни бирлаштириш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш, ёшлар ўртасида волейболни оммалаштириш, шунингдек волейбол соҳасидаги иқтидорли ёшларни аниқлаш ва қўллаб қувватлаш мақсадида волейбол бўйича Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг кубоги мусобақалари старт берилганлигини эълон қиламиз.

Жорий йилнинг 15 февралигача ҳаваскор маҳалла ёшларидан иборат алоҳида қизлар ва ўғил болалар жамоалари шакллантирилади.

Мусобақа 3 босқичда ўтказилади:

1-босқич: 15-25 февраль кунлари секторлар кесимида ғолиблар аниқланади;

2-босқич: 26 февраль - 5 март кунлари туманлар кесимидаги ғолиб жамоалар аниқланади.

Туман босқичида ғолиб деб топилган жамоалар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.

3-босқич финал: 6-20 март кунлари ўтказилади. Унда энг яхши қизлар ва ўғил болалар жамоалари аниқланади.

Волейбол бўйича Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг кубогида ғолиб деб топилган жамоа аъзоларининг ҳар бирига 7.000.000 сўмдан, иккинчи ўринни эгаллаган жамоа аъзоларининг ҳар бирга 5.000.000 сўмдан, учинчи ўринни эгаллаган жамоа аъзоларнинг ҳар бирига 3.000.000 сўмдан пул мукофотлари топширилади. Шунингдек, мусобақанинг финал босқичида ғолиб деб топилган ёшларга спорт разрядлари берилади.

Мазкур мусобақада иштирок этиш истагини билдирган ёшлар маҳалла профилактика инспекторига ёки ёшлар етакчисига мурожаат қилишлари сўралади.

Имкониятни қўлдан бой берманг! Ўзингизни кўрсатинг!


Барча янгиликлар

Text to speech