Автомобилини нотўғри қолдирган ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди

12-февраль куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видео муаллифининг сўзига қараганда, автомобиль ИИО ходими томонидан қарши ҳаракат йўлида қолдирилган. Ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди.

Текширув давомида қуйидагилар маълум бўлди. 11-февраль куни тахминан соат 15.00 да Бектемир тумани Олтинтоган кўчасидаги пост ёнида Бектемир тумани ИИО ФМБ ҳудудий бўлимларидан бирининг раҳбарият вакили 45 ёшли майор Баҳром Раджапов қарама қарши ҳаракат учун мўлжалланган йўл томон чиқиб, ўзининг Nexia-3 автомобилини (давлат рақами 01 P 074 BB) мумкин бўлмаган тарзда қолдирган. Ходимнинг сўзига қараганда у автомобили бузилиб қолганлиги сабабли тўхташга мажбур бўлган.

Шунга қарамасдан, ҳайдовчи Йўл ҳаракати қоидаларининг 65-банди (“Тўрт ва ундан ортиқ бўлакли, ҳаракат икки томонлама бўлган йўлларда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган бўлакларга чиқиш тақиқланади”) талабларини бузганлиги сабабли унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.