IIBB yangiliklari:
Haydovchilar avtomobil kalitini o't oldirgichda qoldirmang!
2 Dekabr 2020 Yil 1475

Патруль экипажидан орқа томонга ҳаракатланиб қочган автомобиль видеосининг интернет тармоғида тарқалиши факти бўйича тезкор хабар

Интернет тармоғида тарқалган видеода “Lacetti” русумли автомобиль патруль автомобилидан қочмоқчи бўлганлиги акс этган. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

2020 йилнинг 21 ноябрь куни тахминан соат 21.50 да Қорақамиш-1 ва Қорақамиш-2 кўчалари кесишмасида светофорнинг тақиқловчи белгисини менсимаган “Lacetti” русумли (давлат рақами 01 Р 515 РA) автомобиль Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимларнинг эътиборини тортди. Ҳайдовчи ЙПХ ходимларининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига ҳам бўйсинмасдан ўз ҳаракатини давом эттирди.

ЙПХ инспектори хизмат автомобилида қоидабузарни кетидан борди. Кўрилган чоралар натижасида автомобиль тўхтатилди. Ҳайдовчи пойтахтнинг Олмазор туманида яшовчи 21 ёшли Асилбек Б.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, унинг автомобили жарима майдончасига жойланди.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганингизда, ЙПХ инспекторининг тўхташ ҳақидаги ишорасини кўрсангиз, транспорт воситангизни тўхтатишингиз энг тўғри қарор бўлади. Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларига бўйсинмасдан, ҳолатни оғирлаштирманг. Яхшиси – йўл ҳаракати қоидаларини бузманг, оқибати баённомадан ҳам оғирроқ бўлиши мумкин.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech