16 Август 2022 йил 2329

Автомашинада пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинди

Жорий йилнинг 15 август куни тахминан соат 12:50 да, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчасида «Spark» русумли, давлат рақам белгиси 01 Т 650 ZA бўлган автомашина ҳайдовчиси, йўл четида турган пиёдани уриб юбориб, биринчи ёрдам кўрсатмай, воқеа жойидан кетиб қолган. Натижада пиёда, шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ишчиси, 1967 йилда туғилган, Г.К. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.

Автомашинада пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчининг шахси аниқланди. У 1990 йилда туғилган Ю.Р. эканлиги аниқланди. Ҳозирда ҳайдовчи ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech