ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясининг кундузги таълим шаклига ўқишга қабул қилиш бўйича эълон

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси бакалавриатига 2026/2027-ўқув йили учун кундузги таълим йўналишига номзодлар ўртасида танлов эълон қилади! Академияга ўқишга кириш учун номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 29-ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом”да белгиланган талабларга жавоб бериши зарур. Номзодлар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши, 17 ёшдан кичик (қабул йилида 17 ёшга тўладиганлар) ва 25 ёшдан катта бўлмаслиги (шу жумладан, 25 ёшдагилар), умумий ўрта, ўрта махсус ёки профессионал маълумотга эга бўлиши керак. Номзодлардан аризалар 2026-йил 15-феврал кунига қадар Тошкент шаҳар ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Ички ишлар органларига номзодларни қабул қилиш марказида қабул қилинади. Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Сайид Барака кўчаси, 7-уй. ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТЛАР: Ўқишга қабул қилиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади: 1) дастлабки танлов; 2) махсус касбий танлов; 3) якка тартибдаги якуний суҳбат. Дастлабки танлов номзодга тегишли ҳужжатларни ва уни тавсифловчи маълумотларни тўплаш, номзод тўғрисидаги турли маълумотлар, шунингдек, унинг соғлиги жиҳатдан ўқишга яроқлилигини аниқлашдан иборат. Номзодлар вазирлик ҳамда ички ишлар органларида махсус ташкил этилган ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади. Махсус касбий танлов қуйидагилардан иборат: - ҳужжатларни ўрганиш; - тиббий кўрикдан ўтказиш; Махсус касбий танловдан муваффақиятли ўтган номзод якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйилади. Якка тартибдаги якуний суҳбат ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон тарихи, тарбия фанлари бўйича ўтказилади. Махсус касбий танлов ва якка тартибдаги якуний суҳбат ИИВ Академиясида бўлиб ўтади. Номзодлар махсус касбий танлов ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари асосида Академияга ўқишга қабул қилинади. ИМТИЁЗЛАР: Халқаро ва республика олимпиадалари ғолиблари, “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари, шунингдек, вазирлик академик лицейларининг ҳуқуқшунослик фани бўйича идоравий фан олимпиадаси ғолиблари дастлабки ва махсус касбий танловдан муваффақиятли ўтгандан сўнг якка тартибдаги якуний суҳбатсиз ўқишга қабул қилинади. Шунингдек, математика, информатика, дастурлаш ва ахборот технологиялари бўйича нуфузли халқаро, минтақавий ҳамда республика олимпиадалари совриндорлари дастлабки танловдан муваффақиятли ўтгач, Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарорига кўра, белгиланган қабул квоталари доирасида якка тартибдаги якуний суҳбатсиз ўқишга қабул қилинади.

29 Январ 2026 йил

135

Раҳбарлар қарорларни амалиётга татбиқ этмоқда

Куни кеча Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари, шаҳар бошқарма ва ташкилотлари ҳамда Янгиҳаёт тумани ҳокими, ИИО ФМБ бошлиғи бошчилигида тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда туман ҳудудида жойлашган йирик савдо мажмуасидаги бўш турган савдо объектларини ишга тушириш орқали янги иш ўринлари, тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди. Унда тадбиркорларнинг ушбу йўналишдаги таклиф ва фикр-мулоҳазалари тингланди. Тошкент шаҳар прокурори томонидан савдо мажмуасидаги мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш юзасидан масъул ташкилотларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди. Шунингдек, туман ҳокими бошчилигида ўтказилган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнларини самарали ташкиллаштириш, мазкур йўналишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган кенгайтирилган йиғилишда ҳоким ўринбосарлари, туман прокурори, ИИО ФМБ бошлиғи, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, “маҳалла еттилиги” иштирок этди. Унда мазкур жараённи амалга ошириш тартиби, босқичлари, белгиланган муддатларда тўлиқ, сифатли ва ишончли маълумотларни шакллантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Мазкур тадбир, унинг натижалари келгусида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва аҳолига кўрсатиладиган хизматлар сифатини оширишда муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Жараён давомида қонунчиликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги уқтирилди. Шунингдек, туманнинг “Чортоқ” маҳалласида жойлашган Маданият марказида ўтказилган йиғилишда туман маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш борасида чора-тадбирларни белгилаб олиниши ҳамда унинг ижросини таъминлаш мавзуларига эътибор қаратилди. Йиғилганларга Президентимизнинг “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб унинг ижросини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди. Туман ички ишлар ходимлари, масъуллар томонидан қарорнинг ижроси қандай таъминланаётганлигини назорат қилиш мақсадида туман ИИО ФМБ 1-сонли ИИБда хизмат олиб бораётган ходимларнинг тунги фаолияти, “Чоштепа” ЙПХ маскани ходимлари хизмат фаолияти, 329-ўрта таълим мактабидаги хавфсизлик ҳамда “Қўриқлаш” пультининг нуқсонсиз ишлаши, туман Халқ таълими бўлимидаги ўқув муассасаларида қишки мавсумга тайёргарлик штаби фаолияти текширилди. Текширувлар натижасида аниқланган камчиликлар бартараф этилди. Йиғилиш давомида туман ҳокими аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёни давлат аҳамиятига эга эканлиги, унга масъулият билан ёндашиш лозимлиги, унинг тўлиқ ҳамда самарали ижросини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Бу каби пойтахтимизда хавфсиз муҳитни яратиш, жиноятчиликларга қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш орқали қонунбузилишларига барҳам беришга йўналтирилган ишлар барча туманларда давом эттирилмоқда.

29 Январ 2026 йил

251

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс чет эл фуқаросига носвой чекишни таклиф қилаётганлик ҳолати акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган текширув жараёнида қуйидагилар маълум бўлди. Жорий йилнинг 25 январь куни Чилонзор туманида жойлашган истироҳат боғларининг бирида, 2006 йилда туғилган М.К. чет эл фуқаросига носвой тамаки маҳсулотини чекишни таклиф қилган ҳолда уятли сўзлар билан сўкиниб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузган. Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан М.К.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ("Майда безорилик") билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

29 Январ 2026 йил

2389

Интерактив хизматлар

Text to speech