5 Сентябр 2022 йил 2656

Автомашина ҳаракатланаётган вақтда люкдан танасини чиқариш — ҳаёт учун хавфлидир

Ижтимоий тармоқларда, фуқаро “Hyundai Santafe” русумли транспорт воситаси салонидан танасини чиқариб олган ҳолда ҳаракатланаётганлиги акс этган видео тарқалган. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари эътиборидан четда қолмади.

Аниқланишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни, ҳайдовчи 2002 йилда туғилган А.О. “Hyundai Santafe” русумли, давлат рақам белгиси 01 N 002 SA бўлган автомашинани Шайхонтохур туманида бошқариб кетаётган вақтида, автомобиль ичида ўтирган йўловчи 1999 йилда туғилган А.А. йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, салондан тана қисмини чиқарган ҳолатда транспорт воситасида ҳаракатланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси 4-қисми ("Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш") билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, улар билан профилактик суҳбат ўтказилган.
Ҳурматли ҳайдовчилар, йўлларда ҳаракатланаётганингизда ўзингиз ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйманг. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этинг!

Барча янгиликлар

Text to speech