АҚШ Давлат департаментининг Тошкент шаҳар ИИББга ташрифи тўғрисида

Андрю Фендер бошчилигидаги АҚШ Давлат департаменти делегацияси юртимизга расмий ташрифи давомида, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги вакиллари билан пойтахт ИИББ бўлинмаларида бўлишди.

Делегация Тошкент шаҳар ИИББ ички ишлар бўлимларидан бирида бўлиб, у ердаги шароитлар ва фолият билан танишиб чиқишди. Меҳмонларга Тошкент ички ишлар органлари томонидан одам савдосига қарши ҳамда аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берилди.

Тошкент туманларидаги ҳар бир ички ишлар бўлимида хизмат қиладиган аёллар масалалари бўйича профилактика инспекторларининг фаолияти делегация аъзоларида қизиқиш уйғотди. Ёрдам нафақат аёллар ва қизларга, балки жисмоний ва психологик зўравонлик қурбонлари, фарзандини ёлғиз тарбиялаётганларга, бир сўз билан айтганда, тақдир тақозоси билан маълум ёрдамга муҳтож бўлиб қолган барча аёлларга берилади. Маҳаллаларда яшовчи аёллар тўқнаш келаётган кўплаб муаммоларни ҳал қилиш учун бошқа манфаатдор давлар органлари ва жамоат тузилмаларининг иштироки зарурлиги қайд этилди. Айниқса аёл киши оғир шароитда қолиб, нафақат ҳуқуқий ёрдамга, балки психологларнинг далдасига ҳамда вақтинчалик бошпанага муҳтож бўлиб қолганида. Бу ҳақда батафсилроқ Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси қошидаги зўрлик ишлатишдан жабр кўрган аёлларни реабилитация қилиш Маркази (шелтер) ишчилари сўзлаб беришди. 

Меҳмонлар Тошкент шаҳар ИИББ психологик таъминот гуруҳи психологларининг ишларига ҳам ижобий баҳо беришди. Психологлар нафақат ички ишлар ходимларига, балки аҳолига ҳам  психологик кўмак беришлари қайд этилди. Хусусан, психологик зарар кўрган аёлларга фавқулодда психологик ва реабилитацион ёрдам кўрсатилади, оиладаги зўравонликни профилактика қилишга қаратилган суҳбатлар ва тренинглар ўтказилади. Сўнгги пайтларда фуқаролар инспектор-психологларга маслаҳат учун кўпроқ мурожаат қиладига бўлиб қолишди, бу эса аҳолининг ички ишлар органларига ишончи ортиб боришидан далилдир.

Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида бўлгач, меҳмонлар марказдаги шароитларга, хоналарнинг жиҳозланганлигига, умуман, муассасанинг ишига юқори баҳо бердилар.