Одам ўлдиришга суиқасд қилганликда гумонланувчи шахс қўлга олинди

12-февраль куни тахминан соат 10.10 да Бектемир туманидаги такси автотураргоҳида одам ташиш билан шуғулланувчи андижонлик 27 ёшли Маҳаммадюнус А. ва 29 ёшли Хусанбой М.лар ўртасида мижозлар (йўловчилар) сабабли жанжал келиб чиқди. Келишмовчилик натижасида Маҳаммадюнус Хусанбойга ошхона пичоғи билан тан шикастлари етказган. Хусанбой шифохонага етказилди. Кўрсатилган ёрдам туфайли Хусанбой тирик қолди. Ушбу факт асосида Бектемир тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (“Қасддан одам ўлдириш”) ва 25-моддаси ("Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш") бўйича жиноий иш қўзғатилди. Суд қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади.