Қарама қарши ҳаракат йўлига чиқиш жазоланади

Facebook-гуруҳларидан бирида видеорегистратор ёрдамида қайд этилган видеоёзув жойланди, ундаги тасвирга қараганда, 3-февраль куни соат 13.24 да “Джентра” русумли автомобиль (давлат рақами 01J177BB) қарама қарши ҳаракат йўлига чиқаётганлиги акс этган. Ушбу автомобиль ҳайдовчиси – 25 ёшли Абдумажид А. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан топилди. Мазкур факт асосида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилди.